Россия ҳарбийлари тўғридан-тўғри тўқнашув юз берган тақдирда икки давлат ҳудудидаги нишон сифатида 160 та объектининг рўйхатини тайёрлаган. Газета бу ҳақда Ғарб манбалари томонидан тақдим этилган, 2013–2014 йилларга оид Россия ҳарбийларининг махфий ҳужжатларига таяниб ёзмоқда.
Ушбу рўйхатдаги объектларнинг ярми ҳарбий мақсадли бўлиб, улар орасида Япония ва Жанубий Корея қуролли кучларининг қўмондонлик марказлари, радиолокация тизимлари, авиабазалар ва ҳарбий-денгиз объектлари бор. Аммо рўйхатда фуқаролик ва энергетик инфратузилма, жумладан заводлар, кўприклар ва ҳатто атом электр стансиялари ҳам келтирилган. Ҳужжатларда, шунингдек, зарба беришда Х-101 ракеталаридан фойдаланиш имконияти ҳам кўриб чиқилган.
"Бу ҳужжатлар Россия ҳарбийларини 2008–2014 йиллар оралиғида потенциал ҳужумларга тайёрлаш учун мўлжалланган, аммо улар Россиянинг ҳарбий стратегияси учун ҳали ҳам долзарб. Россия ҳарбийлари NATO билан уруш юз берган тақдирда мамлакатнинг шарқий чегаралари заиф нуқта бўлиб қолишини ва АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари томонидан ҳужумга учраш эҳтимоли мавжудлигини хавотир билан кутмоқда", — деб ёзади Financial Times.


