Ўзбекистон

«Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи нотўғри талқин қилинмоқда»

Тармоқларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий-гуманитар йўналишдаги таклифларга турлича фикр билдирилмоқда. Бош вазир матбуот котиби мазкур ҳолатга изоҳ берди.

«Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи нотўғри талқин қилинмоқда»

 

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди.

 

Маълумотларга кўра, Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

 

Унга кўра, давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий объектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.

 

“Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахассислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади. Агар қуриб берилиши таклиф этилаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.

 

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.

custom img

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди

Тожикистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

custom img

Ўзбекистон фуқаролари Италияга мавсумий ишга жалб қилинади

Пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонлик иш билан таъминлади.

custom img

Ўзбекистонда гўшт нархи бир ой ичида сезиларли даражада қимматлашди

Гўштнинг улгуржи нархи 8 фоизгача кўтарилди.

custom img

Ўзбекистонда банклардан 500 долларгача валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилиши мумкин

Марказий Банк лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

custom img

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловига старт берилди

“Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида ташкил этилган экологик тадбир “Ёш экологлар боғи”нинг барпо этилиши билан бошланди.

custom img

Янги имкониятлар эшиги: инвестиция ва молия тизимидаги муҳим ўзгаришлар

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва халқаро капитални кенг жалб қилиш масаласи стратегик аҳамият касб этмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги ишлар бўйича ҳисобот билан танишди

“Ўзбекнефтгаз” тизимида янги қудуқлар ишга туширилгани, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирлар амалга оширилгани маълум қилинди.

custom img

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади

2026–2030 йилларда Ўзбекистонда камида икки исломий банк ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"