Жаҳон

Россиянинг яна бир ҳудудида мигрантларга таксида ишлаш тақиқланди

Мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар янада кўпайиши мумкин

Россиянинг яна бир ҳудудида мигрантларга таксида ишлаш тақиқланди

 

Россиянинг Красноярск ўлкаси губернатори Михаил Котюков чет эллик ишчиларнинг айрим соҳаларда ишлашини чекловчи фармонни имзолади.

 

Жумладан, мигрантларга таксида йўловчиларни ташиш, ихтисослашган дўконларда алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси, ихтисослашган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш тақиқланди. Котюков ёзганидек, "иш берувчилар чет эллик ишчиларни четлатишга улгуриши учун" фармон 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

 

Қайд қилинишича, мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар янада кўпайиши мумкин. Россиянинг бир қатор минтақаларида: Томск, Самара, Липеск ва Курск вилоятларида меҳнат мигрантларининг муайян соҳаларда ишлашини тақиқловчи фармойишлар аллақачон кучга кирган.

 

Июль ойи охирида Россия Давлат Думасига чет эл фуқароларига мактаб ва мактабгача таълим, тиббиёт ва фармасевтика, йўловчи ташиш соҳаларида ишлашни, шунингдек, "айрим фаолият турлари билан шуғулланишни тақиқлашни" таклиф қилувчи қонун киритилган эди.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.