Жаҳон

Румыния Россиядан 4 миллиард евро талаб қилмоқда

Мамлакат биринчи жаҳон урушида Россияга сақлаш учун олтин заҳирасини берган.

Румыния Россиядан 4 миллиард евро талаб қилмоқда

 

Румыния 1916 йил декабрида Россия империясига сақлаш учун берилган олтин заҳираси эвазига 4 миллиард евро талаб қилди.

 

"Олтинларимиз ҳақида гап кетганда, биз Румыния Миллий банки олтинларини назарда тутамиз. Бу борадаги барча ҳужжатлар бор, улар Россия тарафга тақдим этилган. Билишича, руслар бу ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тан олган", - дейди Румыния комиссияси аъзоси, тарихчи Василе Буга.

 

Қайд этилишича, Россиянинг Румыниядаги элчиси Валерий Кузьмин Румыния олтин заҳираси масаласи кут тартибидан олиб ташланганини эълон қилгач, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 7 та давлат Россиядан Абхазия ва Жанубий Осетияга мустақиллигини қайтаришни талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шарофат Маҳмудова

custom img

Зеленский Европа Иттифоқи билан биргаликда 120 шахс ва ташкилотга қарши чекловларни кучга киритди

Янги санкциялар Россия, Беларус, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистонга нисбатан ҳам қўлланилади.

custom img

Россия ва Хитой учун Ҳормуз бўғозидан ўтишда алоҳида шароитлар сақлаб қолинади

Эрон расмийси Россия ва Хитойни Теҳроннинг энг яқин ҳамкорлари сифатида тилга олиб, бу давлатлар Эронни энг мураккаб даврларда ҳам қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

custom img

АҚШ суди Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

Суд қарорига кўра, муассаса номини Конгресс розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Марказнинг номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросимига тайёргарлик бошланди

Уруш сабаб бир неча ойга кечиктирилган маросим санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

custom img

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Дастур доирасида биопринтинг ва инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак.

custom img

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Ушбу ҳудуддаги чегарачилар икки давлат чегарасининг 12 кмдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"