1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда гиёҳванд моддаларни сотаётган 66 ёшли шахс ушланди

Бугунги кунда гиёҳванд моддалар савдоси бошқа давлатлар сингари Ўзбекистон ҳудудида ҳам долзарблигича қолмоқда. Самарқанд вилоятида гиёҳванд моддалар савдосининг олди олинди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар қилинди.

Самарқандда гиёҳванд моддаларни сотаётган 66 ёшли шахс ушланди

    

 

Маълум бўлишича, 66 ёшли фуқаро Самарқанд шаҳрида гиёҳванд моддаларини пуллаётган вақтида қўлга олинган. Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Хўжасоат маҳалласида олиб борилган тезкор тадбир давомида айбланувчи тадбирга жалб қилинган шахсга 6 дона целлофан пакетга ўралган, ҳажми 20 грамм бўлган опий гиёҳванд моддаларини 100 АҚШ доллари ва 4 миллион 232 минг сўмга келишиб, сотаётган вақтида ушланган. 

 

 

Ушбу фуқаро билан тинтув ишлари олиб борилганда, шимининг чўнтагидан қоғозга қадоқланган вазни 3 грамм яшил ранг ва ўткир ҳидли марихуана гиёҳванд воситаси ҳамда 1 дона “Legopen” психотроп дори борлиги аниқланди.

 

Суриштирув ишлари давомида у ўзига тегишли опий гиёҳвандлик моддасини 52 ёшли танишидан олганлигини айтган. Сўнг унинг таниши ҳам текширилганда, автомашинисининг олд ўриндиғида 405 минг сўм миқдоридаги пуллар борлиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда профилактика инспектори 15 килодан ортиқ гиёҳванд моддаси аниқлагани ҳамда хизмат итлари ёрдамида йил бошидан буён 98 кг турли гиёҳвандлик воситалари аниқланган ва йўқ қилинганди. Шунингдек, тақиқланган наркотик блок постда ушлаб қолингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

   Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика