
Жорий йилнинг 29 август куни соат 23:00 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ЙПХ инспекторлари томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Spark” русумли, давлат рақами 01 Е 135 ТА бўлган автоулов тўхтатилиб, текширилади. 1972 йилда туғилган, И.К. бошқарувидаги ушбу автомашина салони торпедкасидан қора целофанга ўралган, 2 дона 20 граммлик шприцга тўлдирилган, тақиқланган, оч жигар рангли суюқлик моддаси топилиб, холис гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи И.К. Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 августдан 26 августга ўтар кечаси ўтказилган тезкор тадбирларда 3 та ҳолатда гиёҳвандлик моддаси ва психотроп дори воситалари олиб юрилиши аниқлангани ҳамда психотроп дори воситалари эгасига етиб бормагани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


