Жамият

Хизмат итлари ёрдамида йил бошидан буён 98 кг турли гиёҳвандлик воситалари аниқланган ва йўқ қилинган

Божхона хизмати ката лейтенанти Муҳаммаджон Абдурашидов маълумотига кўра Ўзбекистонга йил бошидан буён  98 кг турли гиёҳвандлик воситаларини олиб кирилиши олди олинган ва йўқ қилинган.

Хизмат итлари ёрдамида йил бошидан буён 98 кг турли гиёҳвандлик воситалари аниқланган ва йўқ қилинган

 

 

Бундан ташқари  8 та ўқотар қурол, 328 та ўқдорилар, 199 та гильза, 87 кг порох ва 2 та капсулалар ҳам аниқланган. Уларни енгил ва юк автомобилларида, халқаро почта хизматлари, йўловчиларнинг қўл ва юк багажлари орқали олиб ўтиш вақтида қўлга олинган. 


Ушбу ҳолатларнинг барчаси Давлат божхона қўмитасинингМиллий кинология маркази томонидан ўргатилган хизмат итлари ёрдамида аниқланган. Миллий кинология маркази1996 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 364-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, кинология соҳаси мутахассислари ва хизматитларини тайёрловчи асосий маскан ҳисобланади. 


- кинологларни турли йўналишлар бўйича касбий ҳамда хизматга янги қабул қилинган кинологларни (йўналишидан келиб чиқиб, 2 ойдан 6 ойгача) бошланғичт айёргарликдан ўтказиш;


- кинологларнинг мунтазам равишда малакасини ошириш, қайта тайёрлаш (ҳар бир кинолог бириктирилган хизмат ити билан ҳар йили икки ҳафталик ўқув курсидан ўтказилади);


- зотдор итларни танлаб олиш, насл кўпайтириш ҳамда уларни  кинология хизматининг барча йўналишлари бўйича ўргатиш, марказ зиммасига юклатилган асосий вазифалардир.


Бугунги кунда кинологлар томонидан хизматга ўргатилаётган итлар сони 100 тага етди. Марказда гиёҳванд воситаларни қидириш, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар, тамаки маҳсулотлари, ноқонуний валюталарни қидириш, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув хизмати, из қидирув ва антитеррор ҳамда ўсимлик ва ўсимлик уруғларини қидириш йўналиши бўйича хизмат итлари ва кинологларини ўқитиш йўлга қўйилган.

Юлдуз Рустамова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"