Жамият

Самарқандда йўлни тўсган аёллар жавобгарликка тортилди

Самарқанд туманида М37 Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг  “Самарқанд автомобиль ҳалқа йўли” қисмида йўлни тўсиб қўйган ва унда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган бир гуруҳ аёллар жавобгарликка тортилган.

Самарқандда йўлни тўсган аёллар жавобгарликка тортилди

 

 

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 26 сентябрь куни соат 12:10 ларда, Самарқанд тумани Янгиариқ-1 маҳалласи Чунгул кўчасида яшовчи 13 нафар фуқаро маҳалла хонадонларида табиий газ йўқлигидан норозилик билдириб, М37 Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг «Самарқанд автомобиль ҳалқа йўли» қисми 8-километрида йўлни тўсиб қўйган ва унда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

 

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судига юборилган.

 

   Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг 27 сентябрь кунидаги қарори билан йўл тўсишда қатнашган 13 нафар шахс МЖТКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддасида (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Жумладан, ҳуқуқбузарликнинг икки нафар ташкилотчисига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси, қолган 11 нафар ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган.

 

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Янгиариқ-1 маҳалласи 2015 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ баллонлари ёқишга ўтказилган. Ушбу маҳаллага охирги марта Самарқанд тумани газ таъминоти бўлими томонидан жорий йил 29 июль куни суюлтирилган газ баллонлари тарқатилган.

 

  Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда аҳолидан ўмарилган газ қайтарилгани, қиш мавсумида газ танқислиги юз бериши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

 

                                                                            Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.