энг долзарб

Самарқандлик куёв хотини ва қайнонасини уриб ўлдириб қўйди

У 24 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Самарқандлик куёв хотини ва қайнонасини уриб ўлдириб қўйди

 

 Олий суд матбуот котиби хабар беришича, Самарқанд вилоятида хотини ва қайнонасини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

 

Хабарда келтирилишича, жорий йилнинг 18 июль куни соат 23:00 ларда Пастарғом тумани Чандир қишлоғида яшовчи О. спиртли ичимлик ва гиёҳванд модда таъсирида ўзаро низо сабабли ота уйига кетиб қолган аёлининг олдига боради.

 

У ерда олдиндан келишмай юрган қайнонаси ва хотини билан жанжаллашиб, уларни қўл ва оёқлари билан шавқатсизларча калтаклаган. Бундан ташқари, воқеликка  гувоҳ бўлган турмуш ўртоғининг укасини ҳам дўппослаган. Баданнинг турли жойларига берилган зарбалар оқибатида турмуш ўртоғи ва қайнонаси вафот этган.

 

Судланувчи О. суд залида ўз айбига иқрор бўлди:

 

“Хотинимни олиб кетиш учун боргандим. Қайнонам билан қайнукам олиб кетмайсан деб, менга ташланиб қолишди. Мен шок ҳолатга тушиб, уларга қўл кўтариб қўйдим”.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи О. ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 24 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамашида даҳшатли қотиллик: 17 ёшли қиз қўшни йигитни 29 маротаба пичоқлагани ҳамда  Андижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлаганди. Шунингдек, Самарқандда ер талашган йигит пичоқлангани, вояга етмаган шахс уч тенгдошига пичоқ ургани ҳамда қайниука поччасидан қасд олиш учун унинг акасини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"