Ўзбекистон

Шаҳрисабзда ЙПХ ходимлари билан жанжаллашганлар қамалди

Бу бўйича 3 кишига нисбатан суд қарори чиқарилган.

Шаҳрисабзда ЙПХ ходимлари билан жанжаллашганлар қамалди

 

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ЙПХ хордимлари билан жанжал қилган фуқаро қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ муълумот берди.

 

Бугун, 29 май куни соат 10:20 ларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари Пиллакашлик маҳалласининг Пиллакашлик кўчасида 2 та давлат рақамисиз, ойналари тўлиқ қорайтирилган ҳамда рухсатсиз қайта жиҳозланган “Жентра” русумли автомашиналарга нисбатан ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган. Шунда транспорт воситалари ҳайдовчилари ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан жанжал чиқариб, оммани ўзига қаратган.

 

Фуқаролар А.А., М.М. ва У.К.ларга нисбатан қонунчилик тартиби бузилганлиги ҳолати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тўхтамга келишлик учун жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган.

 

Суд қарорига кўра, фуқаро А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 125-моддаси 3-қисми, 126-моддаси 1-қисми, 127-моддаси 2-қисми ва 125-моддаси 5-қисми, У.К.га 183-моддаси ҳамда М.М.га 183-моддаси, 126-моддаси 1-қисми, 125-моддаси 5-қисмига асосан, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.