Жамият

Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова вафот этди

У 70 ёшни қаршилаган эди.

Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова вафот этди

 

Таниқли олима, жамоат арбоби Светлана Рашидова Шарофовна 2021 йил 14 декабрь куни 70 ёшида вафот этди.

 

Светлана Рашидова 1952 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Шароф Рашидовнинг энг кичик фарзанди бўлган. Тошкент давлат университетининг роман-герман факультетини тамомлаган. Москва давлат университетида чет эл адабиёти фан номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Тошкент давлат университетининг роман-герман факультетида доцент лавозимида ишлаган.

 

Светлана Рашидова Алишер Воҳидовга турмушга чиққан. Турмуш ўртоғи билан бирга Нью-Йоркда яшага. У 1994 йилда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили вазифасини бажарувчи, 1997–2008 йилларда эса Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили лавозимида ишлади.

 

Маълумотларга кўра Светлана Рашидова Ўзбекистонда дафн этилади.

 

Муножат Валиева 

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"