Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: "Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур"

Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев: "Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур"

 

 

Президент матбуот котиби маълум қилишича, давлат раҳбари аввал ўтган беш йилдаги натижаларга қисқача тўхталиб ўтди: 

 

- 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармони ва қарори қабул қилинди.

 

 

Халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, парламентаризмни ривожлантириш ва давлат органлари ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат – 34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсгани биз қўлга киритган юқори натижалардан далолат беради. Шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

 

"Барча орзу-ниятларимиз, машаққатли меҳнатимиз, кечани – кеча, кундузни – кундуз демасдан амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз – ҳамма-ҳаммаси, бизга катта умид ва ишонч билан қараб турган халқимиз учундир" - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари. 

 

Биз ушбу йўналишдаги эзгу ишларимизни давом эттириб, ижтимоий адолат тамойили асосидаги барқарор ривожланиш дастурини ишлаб чиқдик ва мазкур соҳадаги фаолиятимизни давлат сиёсати даражасига кўтардик. 

 

Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича бундай кенг кўламли ишлар илгари ҳеч қачон бўлмаган.

 

Юртимизда яшаётган оилалар ҳаётини шу нуқтаи назардан таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган даврда қандай катта натижаларга эришганимиз аён бўлади.

 

 

Мисол учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 162 та телевизор, 107 та холодильник, 287 та мобиль телефон, 49 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми, ўзининг шахсий автомобилига эга.

 

Ёки сўнгги йилларда юртимизда, ипотека дастурлари доирасида, 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилди. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда, 11 мартадан ҳам кўп демакдир.

 

Аввалроқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бошлангани тўғрисида хабар берилганди

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Ташриф доирасида Қатар Амири билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

custom img

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Томонлар Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи собиқ амирнинг вафоти муносабати билан ўтказиладиган таъзия маросимларида иштирок этиш мақсадида режалаштирилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Беларус стратегик шерикликни йўлга қўйди, қатор ҳужжатлар имзоланди

Томонлар савдо, меҳнат миграцияси, маданият, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан ва бошқа йўналишларни қамраб олган қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"