Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан тор доирада учрашув ўтказди

Президентлар Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан тор доирада учрашув ўтказди

 

«Зуғулба» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбари Озарбайжон Президентига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

 

Етакчилар Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

 

Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, ташқи сиёсий ва бошқа идоралар, таҳлилий доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатда ошиб бормоқда. Қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайди.

 

Озарбайжонда Ўзбекистон автомобилларини йиғиш, ипакчилик ва тўқимачилик кластерлари ташкил этилгани самарали ҳамкорликка мисол бўла олади.

 

Ташриф арафасида ўтказилган бизнес форуми натижасида янги кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларининг салмоқли тўплами шакллантирилди.

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари энергетика, машинасозлик, металлургия, шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмалар, тўқимачилик, ипакчилик, фармацевтика, электротехника ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компаниясининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўрта коридор орқали юк ташишни кўпайтириш, логистика ва портлар инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Президентлар ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, янги кооперация лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш муҳимлигини қайд этдилар.

 

Томонлар маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим ва фан соҳасида қўшма дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

 

Халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, кибержиноятларга қарши курашиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқотни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари икки мамлакат мутахассислари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Ташриф давомида ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд, Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.