Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди
У ерда ватанимиз фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотираси ёд этилди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди.


Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари аждодлар хотираси, бугунги мустақиллик ва тинчлик қадри ҳақида гапирди.










