Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига етиб борди.
Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аеропортда давлат раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийга йўл олди.


