1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ШҲТ аъзолар сони кенгайиши мумкин

Айни вақтда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига 8 та давлат киради.

ШҲТ аъзолар сони кенгайиши мумкин

 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига бир қатор бошқа давлатлар, жумладан БАА, Сурия, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам киришни истамоқда ва аъзо давлатлар сони 18 тага кенгайиши кутилмоқда.

 

“10га яқин давлатдан ШҲТдаги мақомини ошириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш сўралган. Улар орасида араб дунёси вакиллари бор: Сурия, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари. Жануби-Шарқий Осиёдан Мянма, Камбоджа ва Непал шундай истак билан чиққан. Қўшни давлатлардан – Арманистон ва Озарбайжондан. Биз ШҲТга қизиқишнинг мисли кўрилмаган кўламини кўряпмиз”, деб тушунтирди “Известия”нинг юқори мартабали манбаси.

 

Бундан ташқари, БАА бюрократик тартибни четлаб ўтиб, дарҳол уюшма аъзоси мақомини беришни сўради.

 

Айни вақтда ШҲТга 8 та давлат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо саналади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика