1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади

Ўзбекистонда солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади

Энди камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

  • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

  • солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

  • солиқ тўловчининг ҳужжатларини талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

  • солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

2024 йил 1 январдан:

  • иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;

  • солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.

  • аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар неустойка ҳисобланиши тўхтатилади;

  • тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика