Сурхондарёда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Сурхондарё вилоятида Captiva ва Damas автомобилларини йўл ҳаракати қоидаларида зид равишда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилди.

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Captiva ва Damas автомобиллари ҳайдовчилари гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани, шунингдек, айрим йўловчилар машина люки ва ойнасидан танасини чиқариб олган ҳолда кетаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Ҳолат бўйича олиб борилган текширувлар давомида қоидабузар ҳайдовчилар шахси аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённомалар тузилган.







