Ўзбекистон

Сурхондарёда қўшхотинли бўлган эркак 34 млн жарима тўлади

У шунингдек ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилган.

Сурхондарёда қўшхотинли бўлган эркак 34 млн жарима тўлади

Музработ туманида яшовчи фуқаро М.Б. қонунни яхши билса-да, оилали бўлишига қарамасдан иккинчи аёлни уйига олиб келиб, у билан эр-хотин сифатида яшай бошлади. Бу ҳаракат, табиийки, унинг асли турмуш ўртоғига оғир зарба бўлди.

 

Аёл қанча қаршилик қилмасин, фуқаро М.Б. томонидан доимий босим ва зўравонликка дуч келди. Воқеадан хабардор бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишни судга оширди.

 

Суд ҳукмига кўра, фуқаро М.Б. ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилиб, 37 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима тўлашга мажбур қилинди.

 

Аммо у жаримани ихтиёрий равишда тўламади. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси ишга киришди. фуқаро М.Б.нинг “Malibu” русумли автомашинаси хатловга олинди ва қарз сўндирилмаса, аукцион орқали сотилиши ҳақида огоҳлантирилди.

 

Машинасидан айрилиш хавфини ҳис этган фуқаро М.Б. “мол аччиғи жон аччиғи” деган гапнинг маъносини яхши тушунди — бир кунда барча жаримани ҳамда ижро йиғимини тўлаб берди.

 

 

 

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

custom img

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"