1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилди — видео

Тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят ЙҲХБ муносабат билдирди.

Сурхондарёда ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилди — видео

 

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилган видео тарқалди. Вилоят ЙҲХБ мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат “Боймоқли” маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати инспекторлари ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиб ИИО ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бўйин товлаб, ўзининг танишлари билан ходимларга нисбатан қаршилик кўрсатаётган бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган. 

 

«Ҳолатга алоқаси бўлмасада шу атрофда туриб ходимларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади расмий изоҳда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика