Жамият

Тахиатош ИИБга олиб кетилган фуқаронинг ўлими юзасидан маълумот берилди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ижтимоий тармоқларда «Тахиатош туманида ички ишлар органи ходими фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди» сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар бўйича маълумот берди.

Тахиатош ИИБга олиб кетилган фуқаронинг ўлими юзасидан маълумот берилди

 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23 май куни соат 11:00 лар чамасида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 102 телефон рақамига ўзини Рамазан кўчасида яшовчи Ғулом деб таништирган фуқаро қўнғироқ қилиб, 7-уйнинг олдида бир маст фуқаро ётгани тўғрисида хабар берган. Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори капитан С.Баймуратов борган.

Капитан С.Баймуратов Рамазан кўчасига борганида, ўзини Б.Тажимуратов деб таништирган маст фуқарони тиббиёт бирлашмасига олиб борган ва шифокор кўригидан ўтказиб, Б.Тажимуратовнинг мастлиги ва жароҳати ҳақида алкоголли ичимлик таъсирида мастлик, ўпкага лат етиши, чап қош соҳасида жароҳат ташҳиси билан маълумотнома олган.

Капитан С.Баймуратов фуқаро Б.Тажимуратовни навбатчилик бўлимига олиб келиб топшириб, воқеа юзасидан бўлим бошлиғи номига билдирги билан ахборот берган.

Фуқаро Б.Тажимуратовнинг соғлиғи бўлимнинг ҳушёрлик хонасида ёмонлашгани сабаб шу кунги навбатчилик қисми навбатчиси томонидан тез ёрдам чақирилиб, Б.Тажимуратов касалхонага юборилган. Кейинчалик фуқаронинг шахси суриштирилганда, у Тахиатош туманида яшовчи Б.Даулетмуратов экани аниқланган.

2021 йилнинг 28 май куни фуқаро Б.Даулетмуратовнинг опаси Тахиатош тумани Танташов кўчасида яшовчи фуқаро С.Даулетмуратова Тахиатош туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, укасини профилактика инспектори капитан С.Баймуратов уриб, тан жароҳат етказганини кўрсатган.

Мазкур мурожаат бўйича туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилиб, 28 июнь куни капитан С.Баймуратовнинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмагани тўғрисида хулоса қабул қилинган.

Мазкур мурожаат бўйича туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилиб, 28 июнь куни капитан С.Баймуратовнинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмагани тўғрисида хулоса қабул қилинган.

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон прокуратураси ҳам муносабат билдириб, ҳозирги кунда Б.Даулетмуратов ўлими ҳолати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Ҳолат бўйича Тахиатош тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва марҳум Б.Даулетмуратовнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратига олинган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"