Жаҳон

Тайвань раҳбари: АҚШ энг асосий ҳамкоримиз

Аввалроқ Вашингтон-Тайбей савдо музокаралари ўтказиши маълум қилинганди.

Тайвань раҳбари: АҚШ энг асосий ҳамкоримиз

 

Тайвань АҚШни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик ва иқтисодиёт бўйича асосий иттифоқчи деб ҳисоблайди. Бу ҳақда маъмурий ҳудуд раҳбари Цай Инвень маълум қилди.

 

У бу ҳақда Индиана штати губернатори Эрик Холкомб билан учрашувда айтган.

 

“Тайвань ва АҚШ бу демократия ва эркинликни илгари сурувчи ҳамкорлар ҳамда Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик ва иқтисодиёт бўйича асосий иттифоқчилар ҳисобланади”, – деган сиёсатчи.

 

Инвень Тайбейнинг Хитой томонидан ҳарбий таҳдидга учраётганини таъкидлаган.

 

Холкомб якшанба куни Тайванга эълон қилинмаган ташриф билан келди. Унинг сафари 4 кун давом этади.

 

Аввалроқ Вашингтон ва Тайбей кузда савдо музокаралари ўтказиши маълум бўлганди.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"