Жаҳон

Токио Тошкентни "пробка"дан халос этади

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Япониянинг етакчи автомобил ва йўл бошқарув тизимлари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Токио Тошкентни "пробка"дан халос этади

 

Учрашувда транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш, йўллар ва чорраҳаларда “тирбандлик”нинг олдини олиш мақсадида республика шаҳарларида транспорт оқимларини бошқариш масалалари муҳокама қилинган.

 

Япония компанияси вакиллари Япониядаги йўллар ва чорраҳаларда ҳаракатни бошқариш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашган. Жумладан, компаниянинг тизими ва ускуналари инсон аралашувисиз чорраҳалар ва йўлларни тартибга солиш имконини беради.

 

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда автомобил ва темир йўлларни бошқариш тизимлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ва жорий этиш масалалари муҳокама қилинган. Корхона вакиллари Ўзбекистондаги электротехника ускуналари ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда зарур жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдириб, имкон қадар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга тайёр эканликларини билдирган.

 

Шунингдек, компания вакиллари Ўзбекистон шаҳарлари чорраҳа ва йўлларда автотранспорт оқимини камайтириш тизимларини жорий этиш орқали тадқиқот олиб боришади.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.