Жаҳон

“Толибон” ҳукумати БМТга қўшилиш истагини билдирди

“Толибон" вакиллари БМТга мурожаат билан чиқди. “Толибон” ҳукумати БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида қатнашиш истагини билдирган.

“Толибон” ҳукумати БМТга қўшилиш истагини билдирди

 

 

Толиблар Муҳаммад Суҳайл Шахинни Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакилига номзод сифатида кўрсатган. Ташкилот бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик 20 сентябрь куни БМТга шу мазмунда хат келганини маълум қилди.

 

Хат ташқи ишлар вазири Амирхон  Мутаққий номидан жўнатилган. Унда БМТ Бош Ассамблеясининг 76 сессиясида қатнашиш сўралган. Шунингдек, 15 август куни Ашраф Ғани истеъфога чиққани ва у энди Афғонистон Президенти эмаслиги қайд қилинган.

 

“Мактубда Афғонистоннинг БМТдаги вакили бундан буён мамлакат номидан иш олиб бормаслиги айтилган. Муҳаммад Суҳайл Шахин янги доимий вакил этиб кўрсатилган”, – деган Дюжаррик.

 

Шу билан бирга 15 сентябрь куни Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Исҳоқзай номидан ҳам хат келган.  Шундан кейин Исҳоқзай Афғонистон делегацияси раҳбари этиб рўйхатга олинган.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер эди. Аммо 6 сентябрьда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилгани эълон қилинди.

 

Бундан аввал Афғонистон дипломатлари тақдири номаълумлигича қолаётгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"