Ўзбекистон

Тошкент аэропортида салкам 10 минг дона “кофе” тўхтатиб қолинди

Уларнинг таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган.

Тошкент аэропортида салкам 10 минг дона “кофе” тўхтатиб қолинди

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган бир гуруҳ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 

Унга кўра, фуқароларнинг қўл юклари ва багажлари текширилганда, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, сифат кўрсаткичларини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган, ҳеч қандай рухсатномасиз жами 358 қути ичида 9 210 дона “KETO FORM SLIMMER COFFEE” номли биоактив моддаларга ўхшаш кукунсимон маҳсулотлар борлиги аниқланди.

 

Судга оид кимёвий экспертиза хулосаларига кўра, мазкур маҳсулотлар таркибида “сибутрамин” ва “кофеин” моддалари мавжуд бўлиб, “сибутрамин” моддаси “Кучли таъсир қилувчи моддалар” рўйхатидаги республика ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги маълум қилинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.