Жамият

Тошкентда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида 3 та машинага шикаст етказилди

Бугун Миробод туманидаги Амир Темур шоҳ кўчасида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Тошкентда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида 3 та машинага шикаст етказилди

 

Давлат рақами 01 Х384 FA бўлган кулранг “Matiz” ҳайдовчиси рулда ухлаб қолгани сабаб йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчисиз давлат рақами 10 T323 SA бўлган оқ “Сobalt”га бориб урилган. “Маtiz” зарбасидан “Сobalt” эса ундан олдинги худди шу русумдаги автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган. «Matiz»даги йўловчи аёл бош қисмидан очиқ жароҳат олган. У тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилди.

 

Воқеа жойига Йўл патруль хизмати ходимлари етиб келди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида ҳаракатланиб кетаётган “Lacetti”да ёнғин чиққани ҳамда Наманганда “Nexia” ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 22 ёшли пиёданинг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Мақсаджон Обиджонов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.