Таниқли россиялик қурол сотувчиси Виктор Бут АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни ҳаёти “хавф остида” экани сабабли Россиядан бошпана сўрашга чақирди.
Бут ўтган йили Москва va Вашингтон ўртасида юқори даражадаги маҳбуслар алмашинуви пайтида америкалик баскетбол юлдузи Бритни Гринерга алмаштирганди.
“Байден маъмурияти сизни суд va қамоқхона орқали судраб юришдан тўхтамайди. Улар сизга тўсқинлик қилишдан кўра ҳаётингизни тугатишни афзал кўришади”, — деган у ўз постида.
Бут Трампга “хавфсиз бошпана” топишини, у ердан “америка халқи учун кураш olib боришини” ҳам таклиф қилган.


