Жамият

Турк киноси "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалида фаол намойиш этилади

Бугун Бухорода Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов туркиялик киноижодкорлар делегацияси раҳбари, TESIYAPDER теле- ва кинематографик фильмлар продюсерлари ассоциацияси президенти, YEKON кузатув кенгаши аъзоси, Париж маданият ва санъат уюшмаси вице-президенти Сами Дюндар билан учрашди.

Турк киноси "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалида фаол намойиш этилади

Делегация Ўзбекистонга “Турк дунёси мамлакатлари: Ўзбекистон - Туркия. Кино саноати соҳасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва копродукция шаклларини излаш" шиори остида ташриф буюрган.

Учрашув доирасида "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалида Туркия киноижодкорлари делегациясининг иштирок этиш имконияти муҳокама қилинди. Шунингдек, делегация таркиби, Тошкент кинофестивалига Туркия томонидан тақдим этиладиган фильмлар сони ва таркиби муҳокама қилинди. Томонлар бир қатор қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Учрашувда X7-Telecom GmbH бошқарув кенгаши раиси, MUSIAD Европа мустақил саноатчилари ва ишбилармонлари ассоциацияси президенти, «Dark Istambul Media A.Ş»  бош директори Бурхан Саглам, Бутунжаҳон лойиҳа ташкилоти директорлар кенгаши аъзоси, Саноат дизайнерлари профессионал уюшмаси президенти, Ижодий ташаббуслар кенгаши раиси, Design Turkey ижроия кенгаши аъзоси Э. Сертак Эрсаин, Турк дунёси ҳужжатли фильмлари кинофестивали ташқи алоқалар бўйича директори, Турк дунёси киноижодкорлари уюшмаси координатори Байрам Байраммуҳаммедов ва «Бухорийлар» МЧЖ директори Улуғбек Абдуллаев иштирок этишди.

Тадбир якунида меҳмонлар Бухоро кинотеатрларига экскурсия уюштиришди ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"