Ўзбекистон

Туркия – Ўзбекистон: қардошлик ришталарига асосланган абадий дўстлик ва ҳамкорлик

Бугун Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга келади.

Туркия – Ўзбекистон: қардошлик ришталарига асосланган абадий дўстлик ва ҳамкорлик

 

Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Республикаси Президенти:

— Туркия ва Ўзбекистон ўртасида биз “қардошлик ришталарига асосланган стратегик шериклик” деб таърифлаган алоқаларимиз ўзаро ишонч муҳитида ҳар соҳада тобора чуқур илдиз отиб ривожланмоқда. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини 2022 йил 4 март куни нишонладик.

Узоқ давом этган соғинч ва айрилиқдан кейин ўз давлатига ва байроғига эга бўлган Ўзбекистон мустақиллигини тан олган илк давлат бўлганимиздан фахрланамиз. Тошкент шаҳрида биринчи элчихона Туркия томонидан очилганида Совет Иттифоқи даврида Ташқи ишлар вазирлиги жойлашган бинонинг Туркия элчихонасига берилганлигини Ўзбекистоннинг ҳам Туркияга алоҳида меҳрининг бир нишонаси деб биламиз.

Тарихий Ипак йўлининг бардавом бўлишига ғамхўрлик қилиб, халқаро савдо ва маданий ҳамкорликнинг рав- нақ топишига улкан ҳисса қўшган Ота юртимиз Ўзбекистон давлати  кўҳна Туркистон заминида барпо бўлиб, жаҳон тамаддунининг шаклланишини белгилаб берган бой сиёсий, иқтисодий ва маданий тажрибага эгадир.

Нафақат турк-ислом цивилизацияси, балки бутун инсониятнинг муштарак маданий хазинасига ҳам беқиёс да- ражада ҳисса қўшган Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий каби буюк мутафаккир ва алломалар қолдирган асарлар бизни бир-биримизга яқинлаштирадиган умумий меросий бойлигимиздир.

Ўзбекистон чуқур тарихий ўтмиши ва давлатчилик анъаналари, Марка- зий Осиё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этувчи 34 миллиондан ортиқ ёш ва динамик аҳолиси, Осиё қитъасининг юрагида жойлашганлиги, бой табиий ресурслари ва баракотли замини билан ўз минтақасида ва ундан ташқарида етакчи бўлишга қодир давлатдир.

Ўзбекистонда “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” концепцияларида ўз ифодасини топган, азиз биродарим Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг оқилона йўлбошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда ҳайрат билан кузатиб борилмоқда.

Биз Ўзбекистоннинг Афғонистондаги инсоний фожиалар асоратларини камайтиришда ўз зиммасига олган етакчилик ролини юқори баҳолаймиз. Биз Термиз шаҳрининг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамларини етказишда барча халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ учун логистика марказига айланганини қўллаб-қувватлай- миз. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ва ундан ташқарида яратмоқчи бўлган фаровонлик ва барқарорлик камари доирасида илгари сурган ўзаро боғ- лиқлик концепциясига биз ҳам катта баҳо берганимизни алоҳида таъкидлашни истайман.

Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг 2017 йилда Туркияга қилган ташрифлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилган му- носабатларимиз 2020 йилда ўтказил- ган Олий даражадаги Стратегик Ҳам- корлик Кенгаши йиғилиши билан яна бир поғонага кўтарилди.

Ўзбекистонга 2022 йил 29-30 март кунлари амалга оширадиган давлат ташрифимиз доирасида Олий даража- даги Стратегик Ҳамкорлик Кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиб, икки қар- дош давлат ўртасидаги алоқаларнинг янада юқори босқичга кўтарилишига муҳим ҳисса қўшишимизга ишонаман.

Музокараларимиз доирасида икки то- монлама ҳамкорлигимизни энергети- кадан қишлоқ хўжалигигача, саноатдан маданиятгача, ёшлар масалаларидан атроф-муҳит масалаларигача бўл- ган кўплаб соҳада сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва ижтимоий жиҳатларини му- ҳокама қиламиз, имзолайдиган икки томонлама шартномалар билан эса алоқаларимизнинг ҳуқуқий заминини янада мустаҳкамлаб оламиз.

Фуқароларимизни ҳозирги қайта юк- салиш даврида Ўзбекистонни келиб кўришга, бу давлатга сармоя киритишга ва бу давлат билан муносабатларимиз- нинг ҳар соҳада ривожлантирилишига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирмоқда- миз. Тадбиркорларимиз томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар бизни фахрлантириши би- лан бирга ўзаро савдо айланмасини ҳаракатлантирувчи куч ҳамдир.

Дарҳақиқат, 2017 йилдан буён сиёсий соҳада жадаллик билан таш- ланган қадамлар қисқа вақт ичида савдо ва сармоя соҳасида ҳам ўз ифо- дасини топди. Биз ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларлик маррага етка- зиш сари қатъий одимларимизни таш- ламоқдамиз. Бутун жаҳонни ўз домига олган пандемиянинг салбий оқибатла- ри энг кучли сезилган 2020 йилни мус- бат кўрсаткичлар билан якунлаган икки давлатнинг савдо ҳажми 2021 йилда 3,6 миллиард доллардан ошиб кетди.

Қолаверса, импорт ва экспорт кўр- саткичларининг бир-бирига жуда яқин бўлиши ҳам савдо алоқаларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи ва қўллаб- қувватловчи моҳиятда эканлигини кўрсатади. 2022 йилда ҳам икки то- монлама савдо айланмасида рекорд натижаларга эришишимизга тўлиқ ишонаман.

Туркия “Осиё асри”да бу қади- мий қитъа билан алоқаларини “Яна Осиё” шиори остида кенг қамровда олиб бораётган ҳозирги даврда биз қардош Ўзбекистон билан муноса- батларни ҳар соҳада чуқурлашти- риш сиёсатини кўпроқ ўртамиздаги азалий ришталар ва умумий тарих елкаларимизга юклаган масъулият, деб биламиз.

Қардош Ўзбекистон билан келажагимизни биргаликда қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз бутун инсониятга фаровонлик келтириши- га ишонамиз. Ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида чуқурлашиб бораётган ҳам- корлигимиз бундан кейин ҳам шундай жадал суръатлар билан ривожланиб боришини тилаган ҳолда, халқим номидан ўзбек биродарларимизга энг самимий салом ва эҳтиромларимни изҳор этаман.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"