Жаҳон

Тюменда айиқ бир кишини ғажиб ташлаб, икки кишига оғир тан жароҳати етказди

Дастлабки маълумотларга кўра, балиқ овлаш учун борган уч йигит овдан ўрмон бўйлаб қайтаётган вақтида уларга айиқ ҳужум қилган.

Тюменда айиқ бир кишини ғажиб ташлаб, икки кишига оғир тан жароҳати  етказди

 

Улардан бирини йиртқич ғажиб ташлаган. Боксчи ёнидаги пичоқни чиқариб, ҳайвонга бир нечта зарба берган. Натижада, айиқ ҳалок бўлган.   Илья ва унинг тирик қолган шериги    айиқ етказган жиддий жароҳат билан  жонлантириш бўлимига олиб келинган.

 

Табиийки бўлиб ўтган  воқеадан сўнг  ижтимоий тармоқларда  айиқ нима сабабдан  йўловчиларга бесабаб ташлангани кенг муҳокама қилинди.

 

Ички ишлар ходимлари томонидан  олиб борилган суриштирув давомида йигитлар томонидан айтилган воқеада чалкашлик борлиги аниқланди. Йигитлар аслида балиқ эмас, айиқ овлагани  боргани  маълум бўлди. Улар  айиқ ҳужумидан аввал унинг уясига  яқин бориб,  бир неча бор ўқ узган. Яраланган  айиқлардан бири қутирган ҳолда  48 ёшли  эркакка ҳужум қилиб, уни ғажиб ташлаган.  Сўнг Иляга ташланган. Учинчи йигит қочишга улгурган.  Жароҳатланган боксчи Иля Медведевни шифохонага ана шу йигит олиб келган.

 

Қайиқдан далил сифатида  йигитларга тегишли бўлган  милтиқлар топилган,  деб хабар бермоқда Тюмень вилояти давлат овчилик бошқармаси.

 

Бундан аввал Хитойда пандаларни ўлдирганларга ўлим жазоси белгилангани, ҳамда Aйдар-Aрнасой кўллар тизимида анча миқдордаги балиқларнинг ноқонуний овланишининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.