Жаҳон

“Украина уларга жавоб қайтаради”

Владимир Зеленский қўшниларидан хафа.

“Украина уларга жавоб қайтаради”

 

Владимир Зеленский Европа комиссияси қарорини четлаб ўтиб, Украина ғалласини олиб киришни тақиқлаган мамлакатларга “цивилизациявий жавоб” билан таҳдид қилди.

 

“Агар қўшни давлатлар қарорлари Европа Иттифоқи қонунчилигига зид бўлса, Украина бунга маданиятли тарзда жавоб қайтаради”, — деб ёзди у Телеграмда.

 

Зеленский, шунингдек, Иттифоқ президентига Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа Иттифоқига олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилиш қарори учун миннатдорчилик билдирди ва буни “ҳақиқий бирлик ва ишонч” намунаси деб атади.

 

Европа Комиссияси аввалроқ Киевни экспорт назорати чораларини жорий этишга мажбурлаган ҳолда Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўрт турини иттифоқнинг бир қанча чегарадош мамлакатларига олиб киришга чекловларни узайтирмасликка қарор қилди. Бироқ Полша, Словакия ва Венгрия 16 сентябрдан бошлаб Украина ғалласини импорт қилиш тақиқини бир томонлама узайтирди. Бундан ташқари, Будапешт Украинадан 24 та товар импортини тақиқлади.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.