Жаҳон

Вашингтон Россия ғалласи экспортига қарши эмас

Бу ҳеч қайси санкцияларни бузмаслиги маълум бўлди.

Вашингтон Россия ғалласи экспортига қарши эмас

 

Вашингтон Россиянинг глобал бозорга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Жонатан Файнер маълум қилди.

 

"Биз Украинанинг кўпроқ маҳсулот экспорт қилиши йўлларини қидиряпмиз. Очиғини айтганда, Россиянинг дон ва бошқа махсулотларни сотишига қарши эмасмиз. Тижорий ташкилотларнинг РФдан ғаллани ҳеч қайси санкцияларни бузмасдан импорт қилишларини тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз", — деган у.

 

Файнернинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина буғдойини олиб чиқишнинг учта йўли бор: Ғарбга темирйўл ва автомобиль транспорти орқали, шимолдан Беларусь орқали ҳамда Қора денгиз орқали. Шу билан бирга Беларусь орқали олиб чиқиш муаммоли, чунки Киев ва Минск ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Сиёсатчининг сўзларига кўра, энг оптимао вариант — Одесса портлари орқали экспортни амалга ошириш.

 

Аввалроқ Одесса портидан уч хавфсизлик йўлаги очилиши ва шу орқали дон экспорти амалга оширилиши тўғрисида хабар берилганди.

custom img

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Мазкур ҳолат айрим мижозларни муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"