Жаҳон

Хитойда кўприкнинг қулаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

Кўприкда юк машинаси йиқилиб, икки қисмга бўлиниб, ўзи билан бирга яна иккита транспорт воситасини судраб кетган.

Хитойда кўприкнинг қулаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

 

Хитойнинг марказий Хубей провинциясининг Эчжоу шаҳрида пандус кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда «Sinxua» агентлиги хабар бермоқда.

 

Натижада тўрт киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган.

 

Дастлабки тергов натижалари шуни кўрсатдики, оғирлиги 198 тонна бўлган юк машинаси йиқилиб, икки қисмга бўлиниб, ўзи билан бирга яна иккита транспорт воситасини судраб кетган.

 

Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва йўл полицияси иш олиб бормоқда.

 

Кўприк Шанхай-Чонгсин ва Дакин-Гуанчжоу экспресс йўлини боғлайди. Кўприк 2010 йил 28 сентябрда фойдаланишга топширилган бўлиб, узунлиги 731,08 метр, эни 13 метрни ташкил этади.

 

Аввалроқ АҚШда вертолёт шоссега қулагани хабар қилинган эди. Воқеа оқибатида учувчи ҳалок бўлганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"