Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ДунёЯнв 16, 2022 12:25
Хитойда қишки олимпия ўйинларига алоқадор шахсда коронавируснинг ўта юқумли варианти аниқланди

 

Хитойда қишки олимпия ўйинлари бошланишига 18 кун қолганда илк бор коронавируснинг "Omicron" штамми аниқланди.

 

Хитойда чоп этиладиган "The  Global Times" газетасининг хабарига кўра, Пекин яқинидаги Хайдян шаҳрида қишки олимпия ўйинларига алоқадор шахсда коронавируснинг ўта юқувчан варианти аниқланган. Шанхай ва Гуандун провинцияларида ҳам кеча 15 январь куни "Omicron" билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Соғлиқни сақлаш комиссияси ушбу ҳудудларда "Omicron"нинг кенг тарқалиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида огоҳлантирган.

 

Халқаро олимпия қўмитаси Пекин—2022 иштирокчиларини "Omicron" бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани сабабли “ўз вақтида эҳтиёт бўлиш” ҳақида огоҳлантирди ва барчадан сафар олдидан беш кун давомида “оломон жойлардан сақланишни” сўрамоқда.

 

COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганларнинг барчаси Хитойга келгандан сўнг 21 кун давомида карантинда бўлишлар шарт бўлмайди. Фақат ҳар куни тестдан ўтказилиб турилади, дейилади The  Global Times хабарида.

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш