Жаҳон

Хитойлик 13 ёшли ўқувчи буклама смартфон яратди

Бола буни 3Д-принтер ёрдамида амалга оширган.

Хитойлик 13 ёшли ўқувчи буклама смартфон яратди

 

Хитойнинг Хубей провинциясидаги Ичанг шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Лан Бовен ўзининг ноёб буклама смартфонини яратди. У ушбу қурилмани 3Д-принтер ёрдамида ишлаб чиқди ва эски телефонларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланди.

 

Лан Бовеннинг таъкидлашича, ҳозирда бозорда фақат ичкарига букланадиган телефонлар мавжуд. Шу сабабли у ташқарига букланадиган модель яратишга қарор қилган. Унга кўра, бундай дизайн қулайроқ ва амалийроқдир.

 

Смартфоннинг корпуси 280 доллар (2 000 юань) турадиган 3Д-принтерда босиб чиқарилган. Қурилманинг асосий қисмлари оиласига тегишли эски телефонлардан олинган, баъзи деталлар эса интернет орқали сотиб олинган.

 

Ҳозирча ушбу телефон дастлабки синов босқичида, лекин у аллақачон оддий смартфоннинг барча функцияларини бажара олади. Лан Бовеннинг инновацион ишланмаси Хитой ижтимоий тармоқларида катта қизиқиш уйғотди. Ҳатто Виво компанияси унинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Исроил бош вазири эҳтимолий ҳужумга кучли жавоб қайтарилишини билдирди.

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

АҚШ президенти тарифлар саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини айтиб, бу ёндашувни Россия ва Украинага нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.