Иқтисодиёт

Хитойнинг “CNCEC” компанияси Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқчи

Икки мамлакат ўртасидаги савдо 2021 йил 7,4 миллиард доллар ўсиб, жорий йил январь-сентябрь ойларида 6,8 миллиард долларга етган.

Хитойнинг “CNCEC” компанияси Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқчи

 

Икки мамлакат ўртасидаги савдо 2021 йил 7,4 миллиард доллар ўсиб, жорий йил январь-сентябрь ойларида 6,8 миллиард долларга етган. 

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг Хитой Миллий кимё-муҳандислик корпорацияси партия қўмитаси котиби ўринбосари, бош директори ва бошқарув кенгаши аъзоси Вен Ган билан учрашувида айтиб ўтилди.

 

Мулоқот давомида Хитой корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.

 

Сўнгги йилларда ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини амалга ошириш, жумладан, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, инвестиция ва замонавий технологияни жалб қилиш соҳасида икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантиришнинг ўсиб борувчи хусусиятини алоҳида эътироф этиш керак.

 

Нефт-газ, кимё саноати, қурилиш моллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат лойиҳаларини йўлга қўйиш, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялашни жадаллаштиришга ёрдам беради.

 

Суҳбат чоғида корпорациянинг "яшил" энергетика, транспорт, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларда иштирок этиш истиқболи кўриб чиқилди.

 

Учрашув якунида томонлар жорий келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини топиш бўйича ишни давом эттириш зарурлиги маъқулланди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"