Ўзбекистон

Хоразмда ўқитувчилар ойлигидан ушлаб қолинаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Хоразмда ўқитувчилар ойлигидан ушлаб қолинаётгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан ўқитувчиларнинг ойлик маошидан турли хил баҳоналар билан Экологик партия, Қизил ярим ой жамияти учун ушлаб қолинаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.

 

Ойлик маошларини ҳисоблаш ведемостлари ўрганилганида ўқитувчиларнинг ойлик маошларидан Экологик партия, Қизил ярим ой жамияти учун маблағ ушлаб қолинганлиги ҳолати ўз исботини топмаган.

 

Боғот тумани ҳокимининг 2024 йил 30 мартдаги 1-11-01-сонли тавсиявий хати асосида тумандаги айрим таълим ташкилотларида фаолият юритувчи ходимларнинг ихтиёрий равишдаги аризалари асосида уларнинг ойлик маошидан маблағ ушлаб қолинганлиги аниқланган.

 

Хусусан, тумандаги мавжуд таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жами 4451 нафар ходимнинг 1025 нафаридан 76 605,8 минг сўм маблағ ходимларнинг розилик аризасига кўра шанбалик учун «Маҳалла» хайрия жамғармасига ўтказилганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат ўқитувчиларнинг розилиги асосида ихтиёрий равишда амалга оширилган бўлсада, эндиликда ушбу маблағларни қайтариш бўйича қайта ведемост шакллантирилиб, ўтказилган маблағларни qaytarib олиш юзасидан вилоят Назорат тафтиш бошқармаси билан келишилган.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.