1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Янги йил байрами арафасида "Афросиёб" поездлари қатнови яна биттага кўпаяди

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ хабарига кўра, байрам кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади.

Янги йил байрами арафасида "Афросиёб" поездлари қатнови яна биттага кўпаяди

 

Янги йил байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик ҳамда ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2021 йил 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача "Тошкент-Бухоро-Тошкент" йўналишида 770/769-сонли "Афросиёб" замонавий поездларининг қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақида "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ хабар берди.

 

Унда айтилишича, Ҳозиргача фақат ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб келаётган 770-сонли "Афросиёб" замонавий поезди, 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 09:02 да "Тошкент-Бухоро" йўналишида қатновини амалга оширади.

 

Бундан ташқари, 769-сонли "Афросиёб" замонавий поезди ҳам 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 15:02 да "Бухоро-Тошкент" йўналишида қатновини амалга оширади.

 

Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.

 

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

 

Аввалроқ "Афросиёб" поездларининг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишида қатнови йўлга қўйилиши ҳамда "Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент" йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгариши ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика