Автоҳалокат Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида юз берган. Маст ҳолатдаги "Matiz" автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган ва "Nexia-2" русумли 2 та автотранспорт воситаси билан тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида "Nexia-2" ҳайдовчиларидан бири чап оёқ болдир соҳаси ёпиқ синиши ва чап оёқ товон суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Маст ҳолатда автомашина бошқарган ҳайдовчининг ҳам ўнг катта болдир суяги синган.
Шунингдек, автомашиналарда бўлган 4 нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Ачинарлиси, улар орасидаги бир ёшли чақалоқ ҳам бўлган. Қизалоққа траматик шок ташхиси қўйилган.


