Ўзбекистон

Япониялик қўшиқчи “Ўзбек маданияти элчиси” этиб тайинланди

Ушбу мақом биринчи бўлиб Япония фуқаросига берилди.

Япониялик қўшиқчи “Ўзбек маданияти элчиси” этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида маданий алоқаларни янада кенгайтириш, юртимиз бой маданий мероси, хусусан миллий мусиқаси ва куйларини кунчиқар мамлакатда кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимиз ихлосмандларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Элчихона билан ҳамкорликда япониялик таниқли қўшиқчи ва созанда – Комазаки Машуни “Ўзбек маданияти элчиси” этиб тайинлаш маросими ўтказилди.

 

Тадбирда юртимизнинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов томонидан Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва кенг жамоатчилик вакилларини юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан таништиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Машу Комазаки хонимга “Ўзбек маданияти элчиси” кўкрак нишони ва сертификати тантанали равишда топширилди.

 

Маълумот учун: M.Komazaki 1988 йил 16 октябрда Токио шаҳрида туғилган. 2010 йилда Токио мусиқа университети фортепиано факультетини тамомлаган. 2015-2017 йилларда Япониянинг хориждаги ҳамкорлик кўнгиллилари (ЖОСВ) дастури бўйича Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабида кўнгилли равишда мусиқа ўқитувчиси сифатида фаолият юритган.

 

Ўзбекистондаги фаолияти давомида миллий мусиқамиздан таҳсил олиб, ўзбек дуторини ўрганган. 2018 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Биринчи Халқаро мақом санъати анжуманида ўзбек дуторида «Сунбула» куйини ижро этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллаган.

 

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Бир йил ичида аҳоли сони 692,2 минг кишига ошди.

Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?

Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?

Умумтаълим мактабларида кузги таътил олти календарь кун давом этади.

Марихуана ва пневматик қурол: Қибрайда ноқонуний сақланган ашёлар аниқланди

Марихуана ва пневматик қурол: Қибрайда ноқонуний сақланган ашёлар аниқланди

Муқаддам судланган фуқаронинг ер майдонидан гиёҳвандлик воситаси топилди.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.