Жамият

Йўл четида таҳқирланган аёл ҳимоя ордери олишдан бош тортди

Йўл четида таҳқирланган аёл ҳимоя ордери олишдан бош тортди.

Йўл четида таҳқирланган аёл ҳимоя ордери олишдан бош тортди

 

30 июль куни таҳририятимиз томонидан “Йўл четида таҳқирланган аёл” сарлавҳаси остида эркак киши томонидан бир аёлга куч ишлатилаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинган эди . Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

 

Хабарга кўра, жорий йилнинг 30 июль куни тахминан соат 11:00 ларда 1986 йилда туғилган X.F. ўзининг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган M.O. билан бирга Учтепа тумани Чўпонота кўчасида кетаётган вақтида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган.

 

Ўзаро жанжал оқибатида, X.F. турмуш ўртоғи M.O.ga нисбатан куч ишлатиб, сочидан тортган. Қайд этиш керакки, мазкур ҳолат юзасидан M.O. ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

 

Маълум қилинишича, Учтепа тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўтказилган профилактик суҳбат жараёнида M.O. турмуш ўртоғига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги, 2 нафар фарзанди борлиги ва ўзаро ярашиб олишганини маълум қилиб, ҳимоя ордери олишдан бош тортган.

 

X.F. қилган ишидан пушаймонлигини, жаҳл устида турмуш ўртоғига куч ишлатганини ва турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини маълум қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳимоя ордери 2019 йил 2 сентябрь куни хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун билан биргаликда қабул қилинган. Ҳимоя ордери бу – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.