Ўзбекистон

Ёш киноижодкорлар «Олтин рицар»да энг кўп мукофотни қўлга киритди

Чеченистонда ўтказилган халқаро кинофорумда дунёнинг 60 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ ижодкор иштирок этди.

Ёш киноижодкорлар «Олтин рицар»да энг кўп мукофотни қўлга киритди

 

Жорий йилнинг 24-31 май кунлари Чеченистон Республикаси Грозний шаҳрида «Олтин рицар» («Золотой Витяз») ХХХII халқаро кинофоруми бўлиб ўтди.

 

Ўзининг 32 йиллик фаолияти давомида «Олтин рицар» кинофоруми Россия, Белорус, Украина, Сербия, Болгария, Молдова, Босния ва Гертсеговинада кинематография, театр, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъат бўйича юздан ортиқ кенг кўламли форумлар ўтказди. “Олтин рицар” тадбирларида дунёнинг 60 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ ижодкор иштирок этди.

 

«Олтин рицар» ХХХII халқаро кинофорумида 153 та ва танловдан ташқари дунёнинг 20 мамлакатидан, шу жумладан Россия, Арманистон, Белорусия, Буюк Британия, Германия, Исроил, Эрон, Иордания, Испания, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Сербия Республикаси, Руминия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Швейцариядан 12 та бадиий, ҳужжатли, анимацион, дебют, талабалар ва болалар фильмлари иштирок этди.

 

Кинофорумда халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига Россия, Беларус, Аргентина, Болгария, Германия, Испания, Эрон, Қирғизистон, Шимолий Македония, Сербия ва Туркиянинг энг йирик экспертлари киритилган.

 

Танловдан ташқари, форум доирасида таниқли киноижодкорлар иштирокидаги фильмлар премьералари, уларнинг томошабинлар билан муҳокамалари, фильмлар ретроспективлари, илмий конференция, бир қатор киномактаблар билан ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

 

Киномактаб ва илмий конференцияда Ўзбекистондан санъатшунослик фанлари фалсафа доктори, Истанбул кино академияси фахрий академиги, Тошкент шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали директори Элдар Юлдашев иштирок этди.

 

Бу йилги танлов дастурида Ўзбекистондан Тошкент шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали талабаларининг 4 та фильми иштирок этди. Булар орасида талабаларнинг дебют ишлари, қисқа метражли, ҳужжатли ва тўлиқ метражли фильмлари ҳам бор эди.

 

Ёш ўзбек киноижодкорларининг фильмлари мукофотлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади. «Инсон», «Саробга йўл» ва «Скотч» фильмлари ҳакамлар ҳайъатининг алоҳида мукофотларига сазовор бўлди. Шунингдек, «Скотч» фильми энг яхши дебют фильм сифатида бронза дипломига ҳам сазовор бўлди.

 

Ҳакамлар ҳайъати раиси, «Ника» киноакадемияси Президенти Андрей Кончаловский «Бу кўрсаткич ўзбек киносининг янги тўлқинидан далолат беради», дея таъкидлади.

 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, илгари ушбу фильмлар бошқа нуфузли халқаро кинофестивалларда ҳам юқори баҳоланган эди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.