Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17:00 дан 10 апрель соат 17:00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Таъкидланишича, ушбу чекловдан авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари мустасно.


