Жаҳон

Зеленский БМТдан хафа

Украина президенти БМТ ва Қизил Хоч Каховка ГЭСининг вайрон бўлишига ўз вақтида ва тайинли жавоб бермаганини айтди.

Зеленский БМТдан хафа

 

Украина президенти Влодимир Зеленский БМТ ва Қизил Хоч ташкилотини минтақада гуманитар фалокатга олиб келган Каховка ГЭСининг вайрон бўлишига ўз вақтида чора кўрилмагани учун кескин танқид қилди.

 

Bild газетасига берган интервьюсида ва кечки телемурожаатида Зеленский Украина Қизил Хочга ўз ходимларини табиий офат ҳудудига жўнатиш ҳақидаги сўровига аниқ жавоб олмаганини айтди.

 

"Россия Федерацияси содир этган портлаш туфайли Украинани дарҳол қўллаб-қувватлаган халқаро ташкилотларга жуда миннатдорчилик билдираман. Лекин бугун бундай экологик ҳалокатга олиб келган портлаш учун халқаро ташкилотларга миннатдорчилик билдира олмайман", — дея таъкидлади Зеленский.

 

Унинг сўзларига кўра, келиш сўровига жавобан Украина вакиллари “баъзилар мандат ҳақида, буни қилиш керакми ёки йўқми деган гапларни” эшитган.

 

Кечки телемурожаатида Зеленский халқаро ташкилотлар, жумладан, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси “зудлик билан қутқарув операциясига қўшилганини ва Херсон вилоятининг Россия назоратида бўлган қисмидаги одамларга ёрдам берганини” таъкидлади.

 

"Инсонларнинг ҳаётини қандай сақлаб қолишни унутган халқаро ташкилотларнинг жазоси бор. Агар ҳозир бу фалокат зонасида халқаро ташкилот йўқ бўлса, демак у умуман йўқ, демак, у ўз вазифасини бажара олмаяпти”, дея қайд этади у.

 

"Зеленскийнинг таъкидлашича, Каховка ГЭСидаги авария натижасида одамлар аллақачон ҳалок бўлган. "Россия назоратидаги томонда одамлар, ҳайвонлар ўлган. Чўкиб кетган уйларнинг томидан одамлар энди чўкиб кетганларни инсонларни кўришмоқда", — деди Зеленский Bild газетасига берган интервьюсида.

 

Унинг сўзларига кўра, Украина расмийлари одамларни босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқишга уринганда, рус қўшинлари ўт очиши мумкин.

 

Bild журналисти, шунингдек, Зеленскийдан Украинада айнан Россия Каховка ГЭСини портлатганига оид аниқ далиллар бор-йўқлигини сўради. Бунга жавобан Зеленский Украина расмийлари ўтган йили станция миналангани ва Россия назоратидаги ҳудудларга Украина қўшинлари кира бошласа портлаб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини эслади.

 

"Қандай далилларга эга бўлишимиз мумкин? Илтимос, одамларимизни жойига қўйинг, биз далил топамиз. Яъни, бунинг аксини тасдиқловчи далил йўқ", — дея қўшимча қилди Зеленский.

custom img

Эпштейн иши бўйича жабрланувчилар АҚШ Адлия вазирлиги ва Google’ни судга берди

Улар ҳукуматни шахсий маълумотларни ошкор қилиш орқали жабрланувчиларнинг хавфсизлигига зарар етказганликда айбламоқда.

custom img

Покистон Афғонистондаги ҳарбий операцияларини қайта бошлади

Исломобод ҳарбий амалиётлар белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар давом этишини маълум қилди.

custom img

АҚШга борган Россия депутатларига Трамп тасвири туширилган пайпоқлар совға қилинди

Ташриф АҚШ Конгресси аъзоси Анна Паулина Лунанинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

custom img

Қуруқликдаги эҳтимолий ҳарбий амалиёт учун Эрон бир миллион аскарини сафарбар қилди — Меhr

Эронлик ёшлар томонидан ҳарбий тузилмалар сафига қўшилиш учун берилаётган аризалар сони кескин ошган.

custom img

Путин тадбиркорларни урушни ихтиёрий молиялаштиришга чақирди — The Bell

Украинага қарши урушга маблағ ажратиш ташаббуси “Роснефт” раҳбари Игор Сечин томонидан илгари сурилгани айтилмоқда.

custom img

АҚШ банкнотларида Доналд Трампнинг имзоси туширилади

Бу Америка тарихида амалдаги президентнинг имзоси миллий валютада пайдо бўладиган илк ҳолат ҳисобланади.

custom img

Хитой Тайван бўғози яқинидаги базаларига дронлар жойлаштирди

Дронлар Тайванга ҳужумнинг дастлабки босқичида ҳаво мудофаасини заифлаштириш учун ишлатилиши мумкин.

custom img

Доналд Трамп Эрон энергетика объектларига зарба беришни яна 10 кунга тўхтатди

Трамп бу қарор Эроннинг илтимосига кўра қабул қилинганини билдирди. Эрон эса АҚШга зарбаларни тўхтатиш юзасидан сўров юбормаганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"