Жаҳон

Зеленский: Қуддус – музокара учун яхши шаҳар

Украина етакчиси яна бир бор Путин билан учрашиш истагини билдирди.

Зеленский: Қуддус – музокара учун яхши шаҳар

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларни Қуддусда ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Якшанба куни Зеленский Исроил парламентида нутқ сўзлаганди. 21 март куни тонгда эълон қилинган  видеомурожаатда эса Украина етакчиси Қуддусда музокара ўтказишни таклиф қилди.

 

“Исроил бош вазири, жаноб Беннет Россия билан музокаралар йўлини изламоқда. Биз Россия билан гаплашиш имконини берувчи ҳар бир ҳаракатдан миннатдормиз. Балки бу Қуддусда бўлар. Бу тинчлик қидириш учун яхши шаҳар”, – деган у.

 

12 март куни ҳам Зеленский Қуддусни Путин билан учрашиш учун таклиф қилганди.

 

Аввалроқ Зеленский россиялик ҳамкасби билан Туркияда музокара ўтказиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.