Жаҳон

Зеленский Япония парламентига виртуал тарзда мурожаат қилди

Япония Украинани қўллаб-қувватлайди.

Зеленский Япония парламентига виртуал тарзда мурожаат қилди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Япония парламентига виртуал мурожаатида қонунчиларни Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга чақирди.

Бу ҳақда АП хабар бермоқда. 

 

Зеленскийнинг нутқи юзлаб депутатлар, жумладан, Бош вазир Фумио Кисида билан гавжум бўлган парламент залида жонли эфирда намойиш этилди.

Зеленский Японияни Россияга санкция қўйган биринчи Осиё давлати бўлганини олқишлади ва Токиодан янада узоқроққа боришни сўради. Унинг сўзларига кўра, Россия билан савдо-сотиқни тақиқлаш ва хорижий компаниялар ўз сармояларининг Россияга кириб келишига йўл қўймаслик керак.

 

Шунингдек, Киев раҳбари Россиянинг ядровий ва кимёвий қуроллардан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида ҳам хавотирда эканини маълум қилган.

Япония томон Украинани қўллаб-қувватлашини билдириб, украиналик қочқинларни қабул қилишга ваъда берди.

Шу ҳафтада Россия Токио санкцияларига асосланиб, баҳсли Курил ороллари бўйича Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокараларни тўхтатиб, у ердаги қўшма иқтисодий лойиҳалардан чиқишини эълон қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"