Ўзбекистон

Зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотин ярашиш муддатисиз ажратилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.

Зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотин ярашиш муддатисиз ажратилиши мумкин

 

Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда олиб борилиши, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқарилиши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.

 

«Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга икки ой муддатда жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилган.

 

Қайд қилинишича, судга маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топилса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилиш қарорини чиқариш ҳуқуқи берилиши мумкин. Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай низоларни кўриб чиқиш жараёнида суд ҳар иккала томонга «ўйлаб кўриш ва ярашиш имкониятини топиш» учун муҳлат беради. 

 

Бундан ташқари, бўлажак қонун лойиҳасида суд қарори билан уй-жойга мажбуран киритишга оид янгилик назарда тутилиши керак. 

 

Уй эгасининг талабига кўра мажбурий тартибда киритилаётган тараф уй эгасига тегишли мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойига ёки уй эгаси томонидан ижара ҳақи тўлаб туриладиган яшаш жойига киритиб қўйиш имконияти берилиши кутилмоқда.

custom img

Блогер Гонзо фестивалдаги жанжал сабаб 5 суткага қамалди ва жаримага тортилди

Блогер K-Vibe фестивали қатнашчиларини уларнинг эътирозларига қарамай видеога олган ва тасвирларни интернетда тарқатган.

custom img

Хориждаги нуфузли олийгоҳларни тугатганлар маошига қўшимча устама тўланади

Қўшимча тўловлар бакалавриат, магистратура ва PhD даражаларига эга мутахассислар учун белгиланган бўлиб, уч йилгача муддат давомида ажратилади.

custom img

Томскдаги колонияда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олинди

Мазкур муассасада 70 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда.

custom img

Тошкентда итлар шафқатсизларча ўлдирилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда рақамли одил судлов ва инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинди

Пойтахтда “Рақамли одил судлов ва адолатли суд муҳокамаси ҳуқуқи: технологик трансформация даврида инсон ҳуқуқлари” мавзусида очиқ маъруза бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда эски автомобилларни утилизацияга топширмаганлар жарима тўлайди

Ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгаларидан бозор нархида харид қилиниб, утилизацияга юборилади.

custom img

Миграция агентлиги раҳбари "Корея иши" га алоқадорми?

Миграция агентлиги тармоқларда агентлик раҳбарига оид тарқалган аудио ва видео хабарларга муносабат билдирди.

custom img

“Бўйим узун эмас, аммо керакли жойда бўлишни биламан” — Аббосбек Файзуллаев

Футболчи Колумбия дарвозасига урган голи ҳақида гапириб, ўзини тарихга кирган бахтли инсон деб ҳис қилишини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"