Ўзбекистон

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди

Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини айтди.

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди

 

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассислари вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда 17 август куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

 

Уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши, «тоза» чиқса, кейин ишини давом эттириши қайд этилган.

 

Шунингдек, тумандаги (ҳуқуқ-тартибот идораларидан ташқари) барча давлат ташкилотларининг раҳбарлари ҳам лавозимидан озод қилиниши белгиланди. Уларнинг фаолиятига ҳам бир ҳафта ичида баҳо берилади.

 

Вилоят ҳокими туманда қарийб 20 минг фуқаро мигрант сифатида хорижда бўлиб турганини таъкидлаб, буни «Қибрай учун ярашмайдиган ҳолат» деб атади.

 

Туманда олти ой якуни бўйича саноат маҳсулотлари, ўтган йилга солиштирганда, ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармагани, 8 та корхона ўз фаолиятини тўхтатгани айтиб ўтилди.

 

Қайд этилишича, аҳоли сонига нисбатан 84 та сартарошхона, гўзаллик салонлари сингари хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари тақчил. KPI тизими бўйича туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари умумий 76 балл олган, бу кўрсаткич вилоятда 13-ўрин ҳисобланади.

 

«Салоҳиятли тадбиркорлар Қибрайда ошкоралик, адолат бўлишига ишонмайди. Экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўқ. Натижада кейинги 2 йилда туманда ишлаётган 7 та экспортёр корхона бошқа туманларга ҳисоб рақамини кўчириб олиб кетган. Демак, улар бу ердаги мутасаддилар билан ишлашни хоҳламаган», — деган вилоят ҳокими.

 

У Қибрайда қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда кўп қонунбузарлик, бошбошдоқлик борлиги ва буни тартибга солиш вақти келганини таъкидлаган.

 

Шунингдек, вилоятда энг кўп умумий овқатланиш шохобчалари Қибрайда экани, бироқ уларнинг аксарияти расман ишга олинмагани бандлик дастурлари ижросига монелик қилиши танқид остига олинган.

 

Бундан ташқари, туманда яширин иқтисодиётга қарши курашиш, шу мақсадда туман ҳокими раислигида махсус ишчи гуруҳ тузиш кераклиги айтиб ўтилган.

 

Туманда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг атиги 8 фоизи қайта ишланиши «оғриқли масала» дея қайд этилди.

 

 

Вилоят ҳокими кадрлар билан ишлашнинг «Қибрай тажрибаси» жорий этилишини билдирди. «Бўшаган ўринларга, туман ташкилотларига танлов асосида ёппасига ёшлар ишга олинади. Қибрайга шу тариқа «янги қон» қуйилмаса бўлмайди», — деди ҳоким.

 

Ҳудудда 4000 нафар бола учун боғчада жой йўқлиги, мактабгача таълимга қамров 67 фоиз экани кўрсатилиб, бу Қибрай учун «шармандали ҳолат» деб баҳоланди. Тумандаги 16 та маҳаллада битта ҳам боғча йўқлиги қайд этилган.

 

«Туманда мурожаатлар билан ишлаш аянчли, 1697 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан атиги 8 фоизи ижобий ҳал этилган, холос. 28 та қабул, 128 фуқаро. Яъни битта қабулда ўртача 4 фуқаро қатнашган. Ҳоким қабул ўтказса, 4 нафар фуқаро келибди. Ким ишонади бунга? Кўзбўямачилик-ку бу?!» — деди Зойир Мирзаев.

 

Йиғилишда Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Қибрай тумани ҳокимилигига тайинланган.

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

19 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “ўртача” даражагача яхшиланади.

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 6,3 фоизга ошган.

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Айни пайтда ускуна 2,524 млрд сўмга баҳоланган.

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Маълум бўлишича, ташкилотнинг 6,6 млрд сўмлик қарзи бўлган.

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Топилган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Ҳозирда 115 миллион сўмлик қарздорлик бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Бино 20 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.