Жамият

13 ёшли бола ЙТҲнинг навбатдаги қунбони бўлди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Nexia-3” йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

13 ёшли бола ЙТҲнинг  навбатдаги қунбони бўлди

 

Қайд этилишича, соат 15:00 атрофида Учқўрғон тумани “Қумтўғон” МФЙ Янгиобод кўчасида Учқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи  “Nexia-3” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон  туманидаги мактабнинг 7-синф ўқувчисини уриб юборган.

 

Оқибатда 13 ёшли бола олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Яккасaрой туманида  содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этгани ҳамда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги, тезликни ошириши натижасида 21 ёшли бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.