Жамият

“Автобусга сиғмай қолган” ҳарфлар ёки биз қаерда хато қилдик?

“Cumadm...” Бу сўз деярли ҳар кун қулоғимизга чалинади, аммо у ҳеч қайси луғатда келтирилмаган. Унинг асл талаффузи бироз бошқача шаклда, яъни “Тушунмадим” тарзида айтилиши керак. Ачинарлиси, бундай сўз ягона эмас…

“Автобусга сиғмай қолган” ҳарфлар ёки биз қаерда хато қилдик?

“Cumadm...” Бу сўз деярли ҳар кун қулоғимизга чалинади, аммо у ҳеч қайси луғатда келтирилмаган. Унинг асл талаффузи бироз бошқача шаклда, яъни “Тушунмадим” тарзида айтилиши керак. Ачинарлиси, бундай сўз ягона эмас…

Ижтимоий тармоқлар бизга ёрдам бериш билан бирга саводсизлик даражасининг ҳам ошишига сабаб бўлaётгани кўнгилни бироз ранжитади. Асосан, ўсмирлар, ёшлар ўзаро суҳбатларда имло қоидаларига деярли риоя қилмайди. Сўзларни шевада айтилиши бўйича ёзиш, унли ҳарфларни қолдириб кетиш, тиниш белгиларини деярли ишлатмаслик ҳолатлари ижтимоий тармоқларнинг махсус «клавиатура тили» ни юзага келтириб улгурди.

Ҳозирга келиб эса айрим ҳарфларимиз ижтимоий тармоқларда, ўзаро суҳбатларда умуман ишлатилмайди. Келинг, унутилган ҳарфларни бироз ёдга оламиз: «i» ҳарфи, ўз ўрнини борган сари йўқотиб қўйган, баъзида ишлатилмайдиган, фақат тушиб қоладиган, автобусга сиғмасдан, қолиб кетган йўловчи ҳарфга ўхшайди.

Иккинчи қурбон ҳарфимиз эса «sh», фақат алифбода бор, ёзувда ўрнини «w» га топширишга мажбур этилган қўшма бирикмали ҳарфдир. «Warxsz» мана бу эса юқоридаги баъзи ҳарфларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги кўринишидан оддий мисол.

Тиниш белгиларини эса умуман гапиришнинг ҳожати йўқ. «G‘» ҳарфи ўрнига ҳам «g» ёзилаверади.Қўштирноқ эса меҳрибонлик уйига ташлаб кетилган боладек умуман кераксиз.

Инсон табиатан шундай яратилганки, ўзига ҳамма қулайликни яратмоқчи бўлади. Бу техниками, уй-жойми ёки бугун биз тўхталган ҳарфларми… Фарқи йўқ.

Ҳозирги ривожланган дунёда ҳар бир шахс ўз фикрини оммага кўпроқ ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмоқда: ёзмоқда, ўқимоқда, фикр билдирмоқда. Шундан кўриниб турибдики, ҳарфлар борасида ҳам қулайликлар яратган. “Ch-с, sh-w, o‘-6, ch-4”- булар эса ана шу қулайликка айрим мисоллар.

Хўш, биз нима учун «клавиатура тили» ни яратмоқдамиз? Ўзимизга қулайлик бўлиши учунми? Ёки вақтни камроқ сарфлаш учунми?

Ўйлаб кўринг, қачон бутун бир гапни ҳарфларни туширмасдан, тиниш белгилари билан ёзгансиз?

Бир хорижий фильмдаги айтилган «олуринглар, давлатимиз камайиб қолмайди» гапини бироз ўзгартиб «ташлаб кетаверинглар, ҳарфларимиз камайиб қолмайди» деб айтгувчилар ҳам орамизда йўқ эмас. Лекин, ана шу камайиб қолган ҳарфимизни кейин тополмасдан қолсак ажаб эмас.

Мираброр Тиркашов

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"